SOS
Жиноят

Дрон ҳужуми оқибатларини тасвирга олиб тарқатган Ўзбекистон фуқароси аниқланди

Дрон ҳужуми оқибатларини тасвирга олиб тарқатган Ўзбекистон фуқароси аниқланди

Россиянинг Ростов вилоятида учувчисиз учиш аппаратлари (УУА) ҳужуми оқибатлари акс этган видеони интернет тармоқларига жойлаштирган шахснинг кимлиги ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан аниқланди. Маълум бўлишича, ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди.

Экстремизмга қарши курашиш маркази (ЭАКМ) ҳамда Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу фуқаронинг яшаш жойи аниқланган ва у қўлга олинган.

Маълум қилинишича, қўлга олинган шахс ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган ва қилмишидан пушаймонлигини билдирган. Ҳозирда унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлиб, суд томонидан тегишли жазо чораси қўлланилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ростов вилояти губернаторининг фармонига биноан, ҳудудда бир йилдан буён ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ҳарбий объектларнинг жойлашуви, ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) тизимлари фаолияти, фавқулодда ҳолатлар ҳамда дрон ҳужумлари оқибатлари акс этган фото ва видеоларни тарқатиш қатъиян тақиқланган.

Ушбу чекловларни бузганлик учун қуйидаги миқдорда жарималар белгиланган: • Жисмоний шахслар учун: 3 000 дан 5 000 рублгача; • Мансабдор шахслар учун: 20 000 дан 40 000 рублгача; • Юридик шахслар учун: 200 000 дан 400 000 рублгача.

Расмий давлат органлари ва уларнинг ваколатли манбаларига таяниб тарқатилган маълумотлар бундан мустасно ҳисобланади.

19.09.202611