SOS
Депортатсия

Брянск вилоятида 86 нафар мигрант қоидаларни бузгани учун жавобгарликка тортилди

Брянск вилоятида 86 нафар мигрант қоидаларни бузгани учун жавобгарликка тортилди

Россия ИИВнинг Брянск вилояти бўйича бошқармаси хабарига кўра, ҳудудда беш кун давомида “Мигрант” операцияси доирасида 500 дан ортиқ текширув тадбирлари ўтказилди. Рейдлар қурилиш майдончалари, савдо объектлари, таълим муассасалари, транспорт инфратузилмаси ва турар жой секторларини қамраб олди.

Текширувлар натижасида миграция қонунчилигини бузганлик бўйича жами 86 та маъмурий баённома расмийлаштирилди. Қоидабузарликларнинг асосий қисми кириш, бўлиш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартиблари билан боғлиқ. Хусусан, 29 нафар хорижлик Россияга кириш ва чиқиш қоидаларини бузган бўлса, 21 ҳолатда мигрантларга турар жой тақдим этган қабул қилувчи томонлар жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, хорижий ишчи кучини жалб қилиш тартибини бузганлик бўйича 17 та, меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартибига риоя қилмаганлик бўйича 8 та ҳолат аниқланди. Яна 10 киши иммиграция қоидаларини, 1 нафар хорижлик эса айрим фаолият турларига қўйилган чекловларни бузган.

Қонунбузарликлар оқибатида 3 нафар хориж фуқаросини Россиядан мажбурий тартибда чиқариб юбориш, яна 1 нафарини эса депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Расмийларнинг таъкидлашича, бундай текширувлар режали хусусиятга эга бўлиб, миграция қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўтказилади.

15.09.20261