Приморье ўлкаси ИИВ Миграция масалалари бошқармаси ходимлари томонидан икки нафар Ўзбекистон фуқароси Россиядан депортация қилинди. Ушбу шахслар аввалроқ Россия ҳудудида жиноят содир этганликлари учун судланган ва жазо муддатини ўтаб бўлишган.
Биринчи ҳолатда, 1990-yilda туғилган Ўзбекистон фуқароси қалбаки ҳужжатлар муомаласи (Россия Жиноят кодексининг 327-моддаси 3-қисми) билан боғлиқ жинояти учун 4 ойга озодликдан маҳрум этилган. Иккинчи ҳолатда эса, 1992-yilda туғилган фуқаро қасддан баданга оғир шикаст етказгани учун (Россия Жиноят кодексининг 111-моддаси 3-қисми «а» банди) 5 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинган.
Жазо муддати тугаганидан сўнг, 1996-yil 15-avgustдаги 114-сонли Федерал қонунга мувофиқ, ушбу шахсларнинг Россия ҳудудида қолиши исталмаган деб топилди. Улар депортация қилинишидан аввал Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлишди. Шундан сўнг, миграция назорати ходимлари назорати остида улар Тошкентга жўнатиб юборилди.
Эслатиб ўтамиз, 2002-yil 25-iyuldagi 115-FZ сонли «Россия Федерациясидаги хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги қонунга кўра, депортация – хорижлик шахснинг Россияда қолиш учун қонуний асослари тугаган тақдирда, мамлакатдан мажбурий чиқариб юборилишидир.









