Краснодарда 29 нафар мигрант ноқонуний ишлагани учун жавобгарликка тортилди

Россия ИИВнинг Краснодар ўлкаси бўйича бош бошқармаси хабарига кўра, Ставропол кўчасидаги қурилиш объектларидан бирида рейд ўтказилди. Текширув давомида 29 нафар хорижлик фуқаро Россия ҳудудида қонуний асосларсиз бўлиб тургани ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётгани аниқланган.
Аниқланган мигрантларнинг 2 нафари миграция қонунчилигини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Уларга нисбатан ишлаш учун патентнинг мавжуд эмаслиги ва мамлакат ҳудудида ноқонуний бўлиш ҳолатлари бўйича тегишли чоралар кўрилди.
Шунингдек, назорат органлари хорижлик ишчиларни ноқонуний равишда ишга қабул қилган иш берувчига нисбатан ҳам текширув бошланганини маълум қилди. Қонунбузарликка йўл қўйган иш берувчи ҳам қонун доирасида жавобгарликка тортилади.
Ушбу ҳолат Россияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларни ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ва патент талабларига риоя қилиш муҳимлигини яна бир бор эслатади.








