Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари оғир вазиятга тушиб қолган ватандошимиз ва унинг икки ойлик чақалоғини Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам кўрсатди.
Маълумотларга кўра, она Россия миграция қонунчилигини бузгани сабабли, унинг фарзанди вақтинча «Рассвет» болалар реабилитация марказига жойлаштирилган еди. Дипломатлар вазиятни назоратга олиб, она ва боланинг бирлашуви ҳамда юртга қайтиши учун зарур чораларни кўрди.
Бош консулхона ходимлари Россиянинг тегишли идоралари, жумладан, хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази ва реабилитация маркази раҳбарияти билан музокаралар олиб борди. Натижада она ва бола учун барча керакли ҳужжатлар қисқа муддатда расмийлаштирилди.
Жорий йилнинг 28-август куни дипломатлар чақалоқни реабилитация марказидан олиб, Новосибирск аеропортига етказди ва у ерда она билан учрашув ташкил етилди. Шу куннинг ўзида она ва фарзанд Тошкент шаҳрига кузатиб қўйилди.









