SOS
Депортатсия

Красноярскда 8 нафар мигрант қонунбузарлик учун ушланди

Красноярскда 8 нафар мигрант қонунбузарлик учун ушланди

Красноярск ўлкаси ИИВ Миграция масалалари бошқармаси ва Экстремизмга қарши курашиш маркази ходимлари томонидан миграция қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш бўйича рейд ўтказилди. Текширувлар шаҳар ҳудудидаги улгуржи-тақсимлаш маркази, умумий овқатланиш шохобчалари ва қурилиш майдончаларида амалга оширилди.

Рейд давомида 30 дан ортиқ хориж фуқароси текширувдан ўтказилди. Уларнинг 8 нафарида миграция қонунчилигини бузиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу шахслар полиция бўлимига олиб борилиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Умумий ҳисобда 18 та маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, улар асосан Россия Федерациясида ноқонуний бўлиш ва меҳнат фаолиятини белгиланган тартибни бузган ҳолда амалга ошириш билан боғлиқ. Барча ҳуқуқбузарларга маъмурий жарималар тайинланди, шунингдек, 2 нафар хориж фуқаросини Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Полиция ходимлари айни дамда хорижликларни ноқонуний ишга ёллаган ва уларга турар жой тақдим этган шахсларни аниқлаш ҳамда жавобгарликка тортиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни давом эттирмоқда.

14.09.20261