SOS
Депортация

Москвада 10 нафар мигрант ноқонуний ишлагани учун депортация қилинади

Москвада 10 нафар мигрант ноқонуний ишлагани учун депортация қилинади

Москва шаҳар ИИБ Миграция масалалари бошқармаси ходимлари пойтахтнинг ғарбий ва шимоли-шарқий қисмларидаги қурилиш объектларида назорат тадбирларини ўтказди. Текширувлар давомида замонавий техник воситалар ёрдамида биноларнинг томлари ва бошқа яширин жойларида ишлаётган шахслар аниқланди.

Рейд натижасида Россия ҳудудида ноқонуний меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 10 нафар мигрант қўлга олинди. Уларнинг ҳар бирига нисбатан Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.10-моддаси 3-қисми бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Суд қарорига кўра, ушбу шахсларга жарима жазоси тайинланди ва уларни Россия Федерацияси ҳудудидан маъмурий тартибда чиқариб юбориш (депортация) белгиланди. Ҳозирда хорижлик фуқаролар Россия ИИБнинг хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.

Шунингдек, мигрантларни ноқонуний ишга жалб қилган ташкилот вакилларига нисбатан ҳам маъмурий иш қўзғатилди. Ҳозирда ушбу корхонада Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.15-моддаси 4-қисми бўйича текширув ва маъмурий суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Расмийлар ноқонуний миграцияни ташкил этиш ёки тизимли қонунбузарликларга йўл қўйган иш берувчилар Россия Жиноят кодексига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини эслатиб ўтди.

30.10.20261