Новосибирск вилояти ИИВ Бош бошқармаси вакили 2-ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда ҳудуддаги миграция ҳолати бўйича ҳафталик ҳисоботни тақдим этди. Унга кўра, бир ҳафта давомида вилоятдан 32 нафар хорижлик фуқаро мажбурий тартибда чиқариб юборилган.
Ҳисобот даврида ҳудудга 6 795 нафар хорижлик кириб келган, 9 496 нафари эса чиқиб кетган. ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган профилактик тадбирлар доирасида бешта турар жой ва тўртта корхона текширилиб, миграция қонунчилигини бузиш билан боғлиқ 155 та ҳолат аниқланган.
ИИВ маълумотларига кўра, 2026-йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида жами 1 908 нафар хорижликка нисбатан маъмурий чиқариб юбориш қарори қабул қилинган. Улардан 1 832 нафари мажбурий ва назорат остида мамлакатдан чиқарилган бўлса, 76 нафари ўз ихтиёри билан чиқиб кетган. Айни пайтда хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида депортацияни кутаётган 90 дан ортиқ шахс мавжуд.
Миграция қонунчилигига риоя қилиш, хусусан, патент тўловлари ва ҳужжатлар муддатини ўз вақтида назорат қилиш мигрантлар учун муҳим аҳамият касб этади. Расмийлар ҳудудда миграция назорати кучайтирилганини ва текширувлар давом этишини эслатиб ўтишмоқда.









