SOS
Депортация

Подольскда 60 дан ортиқ мигрант жаримага тортилиб, Россиядан чиқариб юборилмоқда

Подольскда 60 дан ортиқ мигрант жаримага тортилиб, Россиядан чиқариб юборилмоқда

Россия ИИВнинг Москва вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Подольск шаҳар округида миграция назорати бўйича тезкор-профилактик тадбирларни ўтказди. Текширувлар давомида Львовский микрорайонининг Новоселки қишлоғида жойлашган омборхона мажмуасида ишлаётган 90 нафар хорижлик фуқаронинг ҳужжатлари текширилди.

Текширув натижаларига кўра, Марказий Осиё давлатларидан келган 60 дан ортиқ шахс Россия Федерациясида бўлиш тартибини бузганлиги аниқланди. Ушбу фуқароларга нисбатан Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.10-моддаси бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Ҳар бир ҳуқуқбузар 5 минг рубль миқдорида жаримага тортилди. Шунингдек, қонунбузарлик содир этган шахслар Россия Федерацияси ҳудудидан мустақил равишда назорат остида чиқиб кетиш (депортация) мажбурияти билан чиқариб юборилиши белгиланди.

Мигрантларга ўз вақтида ҳужжатларни расмийлаштириш ва Россия қонунчилигида белгиланган меҳнат фаолияти тартибларига қатъий риоя қилиш тавсия этилади.

19.09.20261