SOS
Депортация

Россияда сохта рўйхатдан ўтган мигрантлар мамлакатдан чиқариб юборилади

Россияда сохта рўйхатдан ўтган мигрантлар мамлакатдан чиқариб юборилади

Ленинград вилоятининг Всеволожск туманида хорижлик фуқароларнинг ноқонуний бўлишини ташкил этиш билан боғлиқ схема фош этилди. Россия ИИВ бош бошқармаси маълумотларига кўра, Мурино ва Бугри шаҳарларида истиқомат қилувчи уч нафар шахс мигрантларни ўз манзилларига сохта рўйхатга қўйиб келган.

Полиция суриштирувига кўра, 2014-йилдан 2026-йилгача бўлган даврда ушбу шахслар камида 15 нафар чет эл фуқаросини ўз яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказган. Бунинг эвазига улар ҳар бир мигрантдан ойига 5 минг рубл миқдорида ҳақ олиб туришган. Текширув давомида хорижликлар кўрсатилган манзилларда амалда яшамаганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 322.1-моддаси 2-қисми (ноқонуний миграцияни ташкил этиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи сифатида 49 ёшли маҳаллий фуқаро ҳамда унинг 47 ва 79 ёшли икки ёрдамчиси қўлга олинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу схемадан фойдаланган барча хорижликлар Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юборилишини маълум қилди. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда ва бошқа иштирокчилар ҳам аниқланмоқда.

31.10.20261