SOS
Депортатсия

Россияга кириш тақиқланган мигрант 6 та алоҳида тақиққа дуч келди

Россияга кириш тақиқланган мигрант 6 та алоҳида тақиққа дуч келди

Россияда меҳнат фаолиятини юритаётган мигрантлар учун қонунчилик талабларига риоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги кузатувларга кўра, бир шахсга нисбатан бир вақтнинг ўзида 6 та турли хил кириш тақиқи (запрет) қўйилган ҳолат қайд этилди.

Аниқланишича, мигрант Россияда бўлган вақтида бир йил ичида икки марта маъмурий жавобгарликка тортилган. Қонунчиликка кўра, бу ҳолат мамлакатга киришни тақиқлаш учун асос бўлади. Шунингдек, белгиланган жарималарнинг ўз вақтида тўланмагани сабабли унга яна иккита тақиқ қўшилган.

Суд қарорига кўра, икки ва ундан ортиқ тақиқ олган шахсни Россия ҳудудидан мажбурий чиқариб юбориш белгиланган. Ушбу тақиқлардан иккитасининг муддати кўрсатилмаган бўлиб, амалиётда бундай ҳолатлар умрбодлик тақиқни англатади.

Мутахассислар Россияда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда мамлакатни белгиланган муддатда тарк этиш зарурлигини эслатишади. Акс ҳолда, қайта кириш ҳуқуқидан бутунлай маҳрум бўлиш ёки бир нечта тақиқлар йиғилиб қолиши хавфи мавжуд.

14.09.20261