SOS
Депортация

Ростов вилоятидан 373 нафар хорижлик чиқариб юборилди

Ростов вилоятидан 373 нафар хорижлик чиқариб юборилди

Россия Федерал суд ижрочилари хизматининг Ростов вилояти бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, 2026-йилнинг ёз мавсумида 373 нафар хорижий фуқаро маъмурий тартибда мамлакатдан чиқариб юборилган. Суд ижрочилари ушбу шахсларни давлат чегарасигача кузатиб қўйишган.

Статистикага кўра, чиқариб юборилганларнинг аксарияти Марказий Осиё давлатлари фуқаролари ҳисобланади. Хусусан, икки давлат фуқаролари бўлган 142 киши умумий кўрсаткичнинг 40 фоизидан ортиғини ташкил этган. Қолган ҳолатлар бошқа 19 та давлат фуқароларига тўғри келади.

Расмий идора хорижликлар учун огоҳлантирувчи мисолни келтириб ўтди. Унга кўра, Россиядан чиқиб кетиши белгиланган муддатда амалга оширилмаган тақдирда, фуқарога 3000 рубл миқдорида маъмурий жарима солинади ва у мажбурий тартибда мамлакатдан чиқариб юборилади.

Мигрантларга ўз ҳужжатлари ва Россия ҳудудида бўлиш муддатларини қатъий назорат қилиш тавсия этилади. Белгиланган қоидаларни бузиш ёки мамлакатни ўз вақтида тарк этмаслик мажбурий депортация ва жарималарга сабаб бўлиши мумкин.

03.11.20261