SOS
Ҳужжатлар

17-декабрдан патент олиш тартиби ўзгаради: 10 иш кунида тайёр бўлади

17-декабрдан патент олиш тартиби ўзгаради: 10 иш кунида тайёр бўлади

Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган 2026-йил 22-майдаги 322-сонли буйруққа асосан, 2026-йил 17-декабрдан бошлаб хорижий фуқаролар учун патент расмийлаштиришнинг янги тартиби кучга киради. Ушбу санага қадар аввалги 695-сонли регламент амал қилади.

Янги қоидаларга кўра, патентни расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш ва дубликат олишнинг ягона максимал муддати 10 иш куни этиб белгиланди. Шунингдек, ҳужжат топшириш ва олиш жараёнида навбатда туришнинг энг кўп вақти 15 дақиқа қилиб белгиланди, бу эса хизмат кўрсатиш тезлигини оширишни назарда тутади.

Эндиликда патент учун ҳужжатларни «Госуслуги» портали орқали ҳам топшириш имконияти яратилмоқда. Аризанинг ҳолати, яъни унинг тайёр бўлгани ёки рад этилгани ҳақидаги билдиришномалар ҳам айнан шу портал орқали юборилади. Шуни ёдда тутиш керакки, янги регламентга кўра, патентни кўп функцияли марказлар (МФЦ) орқали олиш назарда тутилмаган.

Мигрантлар 17-декабрдан бошлаб ушбу ўзгаришларга мослашган ҳолда ҳужжатларини расмийлаштиришлари тавсия этилади. Янги тартиб ҳужжат топшириш жараёнини рақамлаштириш ва кутиш вақтини қисқартиришга қаратилган.

21.09.202622