SOS
Ҳужжатлар

2027-йилдан мигрантлар фарзанди учун патент тўловига қўшимча 50% тўлаши шарт

2027-йилдан мигрантлар фарзанди учун патент тўловига қўшимча 50% тўлаши шарт

2027-йил 1-январдан Россия Федерациясида меҳнат мигрантлари учун янги қоидалар кучга киради. Унга кўра, хорижлик ишчилар нафақат ўзлари учун, балки Россияда яшовчи ҳар бир вояга етмаган фарзанди ёки қарамоғидаги шахс учун ҳам белгиланган аванс тўловини (НДФЛ) амалга ошириши шарт бўлади.

Қўшимча тўлов миқдори ҳар бир бола учун ойлик патент тўлови суммасининг 50 фоизини ташкил этади. Масалан, агар муҳожирнинг ойлик патент тўлови 10 000 рубл бўлса, у ҳар бир фарзанди учун қўшимча равишда ойига 5 000 рубл тўлаши керак бўлади.

Ушбу қоида патентни бир йил олдиндан тўлаб қўйган шахсларга ҳам тааллуқлидир. Агар муҳожир патент учун тўловни жорий қоидалар асосида муддатидан олдин амалга оширган бўлса ҳам, 2027-йил 1-январдан бошлаб фарзандлари учун белгиланган қўшимча тўловни бажариши талаб этилади.

Мигрантлар ушбу ўзгаришларни режалаштириб, ўз бюджетларини янги талабларга мослаштиришлари тавсия этилади. Қўшимча маълумот ва тушунтиришлар учун тегишли маслаҳат хизматларига мурожаат қилиш мумкин.

15.09.202619