Россияда 2026-йилнинг 1-январидан бошлаб вақтинчалик яшаш рухсатномаси (РВП) ва яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) олиш учун имтиҳон топшириш жараёнида муҳим ўзгаришлар кучга киради. Ендиликда қоғоз шаклидаги тестлар бекор қилиниб, барча имтиҳонлар компютерлар орқали ўтказилади.
Имтиҳон жараёни тўлиқ назорат остида бўлиб, у видео ва аудио ёзувлар орқали қайд етиб борилади. Синов вақтида луғат ёки таржимон дастурларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Имтиҳон рус тили, Россия тарихи ҳамда қонунчилик асослари бўйича билим даражасини текширишни ўз ичига олади.
Ушбу талаб барча хорижликлар учун мажбурий ҳисобланади. Бироқ, айрим тоифадаги шахслар, жумладан, юқори малакали мутахассислар, 65 ёшдан ошган еркаклар ва 60 ёшдан ошган аёллар, 18 ёшга тўлмаганлар, шунингдек, Беларус фуқаролари ва давлат кўчириш дастури иштирокчилари имтиҳондан озод етилади.
Еслатиб ўтамиз, РВП учун олинган сертификат 3 йил муддатга амал қилса, ВНЖ учун олинган сертификат муддациз ҳисобланади. Имтиҳондан муваффақиятли ўтмаслик ҳужжатларни расмийлаштиришнинг рад етилишига олиб келади, шунинг учун тайёргарликни олдиндан бошлаш тавсия етилади.









