SOS
Ҳужжатлар

900 минг нафар ўзбекистонлик мигрант Россияда патент асосида ишламоқда

900 минг нафар ўзбекистонлик мигрант Россияда патент асосида ишламоқда

Россияда меҳнат патенти асосида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари сони 900 минг нафарни ташкил этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори ўринбосари Элёр Тоштемиров маълум қилди.

Россияга ишлаш учун кетаётган фуқароларимиз учун қулайликлар яратиш мақсадида Тошкентдаги Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) ваколатхонасида рус тили, тарих ва Россия қонунчилиги бўйича тест синовларини топшириш имконияти жорий этилган.

Шунингдек, келгусида тиббий кўрик, бармоқ изларини олиш ва суратга тушириш жараёнларини Ўзбекистон ҳудудига кўчириш режалаштирилмоқда. Ушбу янгилик мигрантларга Россияга етиб борганидан сўнг фақат патентни олиш ва иш бошлаш имконини беради.

Мазкур ташаббус меҳнат мигрантлари учун ҳужжат расмийлаштириш тартибини соддалаштириш ҳамда Россия ҳудудида мажбурий жараёнларга кетадиган вақт ва харажатларни қисқартиришга қаратилган. Ҳозирги кунда шунга ўхшаш хизматлар Тожикистон фуқаролари учун Душанбе шаҳрида ҳам мавжуд.

16.10.20261