SOS
Ҳужжатлар

ФСБ Тюменда сохта шартномалар тузган жиноий гуруҳни қўлга олди

ФСБ Тюменда сохта шартномалар тузган жиноий гуруҳни қўлга олди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Тюмен шаҳрида ноқонуний миграция каналига чек қўйди. Тергов маълумотларига кўра, жиноий гуруҳ аъзолари, жумладан, Марказий Осиё давлатларидан бири фуқароси хорижликларга Россияда қолиш муддатини узайтириш учун сохта иш шартномаларини расмийлаштириб берган.

Қоидабузарлар чет ел фуқаролари билан ҳақиқий ишга жойлашиш нияти бўлмаган ҳолда сохта шартномалар тузишган. Бу ҳужжатлар мигрантларга Россия ҳудудида қонуний асосда вақтинчалик яшаш муддатини узайтириш имконини берган. Бунинг евазига олинган маблағлар гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг “Уюшган гуруҳ томонидан ташкил етилган ноқонуний миграция” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Айбланувчиларга 15 йилгача озодликдан маҳрум етиш ва 5 миллион рублгача жарима жазоси тайинланиши мумкин.

03.09.20265