SOS
Ҳужжатлар

Иркутскда янги миграция маркази очилди

Иркутскда янги миграция маркази очилди

Иркутск шаҳрида меҳнат мигрантлари учун мўлжалланган кўп тармоқли миграция маркази ўз фаолиятини бошлади. Россия ИИВ минтақавий бош бошқармаси хабарига кўра, мазкур марказ хорижлик фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган.

Марказ Култукская кўчасида жойлашган бўлиб, у ерда “Паспорт-виза хизмати” биноси фаолият юритади. Бинода олтита алоҳида кириш эшиги мавжудлиги одамлар оқимини тартибга солиш ва хизмат кўрсатиш жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради.

Тўрт қаватли бинода хорижликлар учун барча зарур хизматлар жамланган. Хусусан, мигрантлар патент ва ишлаш учун рухсатномаларни расмийлаштиришлари, фотосуратга тушиш ва дактилоскопия (бармоқ изларини топшириш) жараёнларидан ўтишлари мумкин.

Шунингдек, марказда рус тили бўйича имтиҳон топшириш, давлат божларини тўлаш ва тайёр ҳужжатларни қабул қилиб олиш имконияти яратилган. Ушбу янгилик ҳудудда қонуний меҳнат фаолиятини олиб боришни истаган фуқаролар учун ҳужжатларни йиғиш жараёнини сезиларли даражада соддалаштириши кутилмоқда.

14.10.20261