SOS
Ҳужжатлар

Латвия Ўзбекистон фуқаролари учун виза беришни тўхтатиши мумкин

Латвия Ўзбекистон фуқаролари учун виза беришни тўхтатиши мумкин

Латвия Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларига виза бериш жараёнини вақтинча тўхтатиб туришни таклиф қилди. Вазирлик ушбу чорани мамлакатга келган айрим Ўзбекистон фуқаролари томонидан, шу жумладан, вояга етмаганларга қарши содир этилган жиноятлар билан изоҳламоқда.

Ички ишлар вазири Янис Домбрава 29-сентябрь куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида мазкур таклифни илгари сурди. Вазирликнинг таъкидлашича, виза беришни тўхтатиб туриш даврида Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик ўрнатилиб, жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган шахсларнинг мамлакатга кириб келишининг олдини олиш чоралари кўриб чиқилади.

Бироқ, 29-сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда коалицион ҳамкорлар ушбу масалани ҳукумат мажлиси кун тартибига киритишни қўллаб-қувватламади. Шунга қарамай, Латвия Ички ишлар вазирлиги мазкур ташаббус келгуси ҳукумат мажлисларидан бирида қайта кўриб чиқилишига умид қилмоқда.

Шу билан бирга, 22-сентябрда Латвия ҳукумати миграцияни чеклаш бўйича комплекс режани маъқуллаган эди. 15-сентябрдан кучга кирган янги Иммиграция қонунига кўра, визалар ва яшаш рухсатномаларини беришда хавфсизлик талаблари кучайтирилган ҳамда мамлакатга киришдан олдинги назорат чоралари кенгайтирилган.

05.10.20262