Россия ИИВнинг Магадан вилояти бўйича Миграция масалалари бошқармаси вақтинча яшаш учун рухсатнома (РВП) олиш бўйича квоталар тақсимоти натижаларини еълон қилди. Комиссия йиғилишида ҳудудда яшаш ҳуқуқини берувчи квоталар учун келиб тушган аризалар кўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, комиссия томонидан жами иккита ариза-анкета ўрганиб чиқилган. Россия ҳукумати томонидан белгиланган танлов мезонлари ва қоидаларга мувофиқ, ушбу икки мурожаат бўйича квота ажратиш рад етилган.
2026-йил 3-сентабр ҳолатига кўра, Магадан вилояти учун белгиланган вақтинча яшаш рухсатномаларининг қолдиқ квотаси 8 тани ташкил етмоқда. Миграция масалалари бошқармаси ушбу квоталар доирасида ҳужжат топширишни режалаштирган фуқаролар белгиланган тартиб ва мезонларга риоя қилишлари зарурлигини еслатиб ўтади.









