Мариупол шаҳрида Россия ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-профилактика тадбирлари давомида сохта миграция ҳужжатларидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолат фош етилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари миграция ҳисобига қўйилганлигини тасдиқловчи қалбаки бланкаларни аниқлашди.
Воқеа йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан автомобилни текшириш жараёнида юз берган. 24 ёшли ҳайдовчи ва унинг тўрт нафар йўловчиси тақдим етган вақтинчалик яшаш жойига келганлик ҳақидаги билдиришнома бланкаларининг ҳақиқийлиги шубҳа уйғотган. Ҳужжатлар експертизага юборилганда, улардаги муҳр излари белгиланган намунага мос келмаслиги тасдиқланган.
Тергов ҳаракатлари натижасида 19 ёшдан 36 ёшгача бўлган беш нафар шахс қўлга олинди. Улар ўз айбига иқрор бўлишган. Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 327-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Полиция ходимлари қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш ва тарқатиш каналларини аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш бўйича суриштирув ишларини давом еттирмоқда. Мигрантларга ҳужжатларни расмийлаштиришда қонуний тартиб-қоидаларга риоя қилиш ва фақат ваколатли органлар орқали мурожаат қилиш тавсия етилади.









