SOS
Ҳужжатлар

Миграция маркази дам олиш кунлари ҳам ишлайди: мигрантлар учун қандай хизматлар мавжуд?

Миграция маркази дам олиш кунлари ҳам ишлайди: мигрантлар учун қандай хизматлар мавжуд?

Россиядаги Миграция маркази дам олиш кунларисиз, яъни шанба ва якшанба кунлари ҳам ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Бу ўзгариш мигрантларга иш вақтидан ташқари вақтларда ҳужжатлар билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш имконини беради.

Дам олиш кунлари марказда патент олиш ёки уни қайта расмийлаштириш, тайёр патентни олиб кетиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва имтиҳон топшириш каби хизматлардан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, "яшил" ва "қизил" карталарни олиш ҳамда ҳужжатлар тўпламини шакллантиришда ёрдам хизматлари мавжуд.

Бундан ташқари, марказда РВП (вақтинча яшаш рухсатномаси), ВНЖ (яшаш гувоҳномаси) ва Россия фуқаролигини олиш учун олдиндан ёзилиш талонларини олиш ёки ҳужжат топшириш имконияти яратилган. Патент асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги хабарномаларни ҳам дам олиш кунлари топшириш мумкин.

Маъмурият навбатларни камайтириш мақсадида марказга куннинг иккинчи ярмида ташриф буюришни тавсия қилади. Патент топшириш учун соат 08:00 дан 12:00 гача бўлган вақтда олдиндан ёзилиш талаб этилади. РВП, ВНЖ ва фуқаролик бўйича ҳужжат топшириш учун эса олдиндан ёзилиш талони бўлиши шарт.

18.09.202610