SOS
Ҳужжатлар

Москва ва вилоятида ишловчи мигрантлар патент тўловини қандай амалга ошириши керак?

Москва ва вилоятида ишловчи мигрантлар патент тўловини қандай амалга ошириши керак?

2025-йил 1-сентябрдан эътиборан Москва шаҳри ва Москва вилояти ҳудудларида ягона патент тизими жорий этилди. Бу ўзгаришга кўра, мигрантлар шаҳар учун олинган патент билан вилоятда, вилоят учун олинган патент билан эса шаҳарда ишлаш ҳуқуқига эга бўлди. Бироқ ушбу имкониятдан фойдаланаётган шахслар солиқ тўловларини амалга оширишда маълум қоидаларга риоя қилишлари шарт.

Асосий қоида шундаки, патент тўлови айнан ишлаётган ҳудуд талабларига мувофиқ бажарилиши керак. Агар сиз Москва шаҳри учун патент расмийлаштирган бўлсангиз-у, лекин Москва вилоятида ишлаётган бўлсангиз, тўловни айнан Москва вилояти реквизитлари бўйича амалга оширишингиз лозим. Бунда энг муҳим жиҳат — тўлов топшириқномасида ОКТМО кодини тўғри кўрсатишдир.

ОКТМО коди патент қайси ҳудуд учун мўлжалланганини англатади. Москва шаҳри учун берилган патентларда бу код 45 рақами билан, Москва вилояти учун берилганларида эса 46 рақами билан бошланади. Кодни аниқлаш учун Россия Федерал солиқ хизматининг fias.nalog.ru расмий сайтидан фойдаланиш мумкин. Сайтнинг “rasshirenniy poisk” бўлимида ҳудудни танлаб, керакли шаҳар округи бўйича 46 билан бошланувчи кодни олиш имкони мавжуд.

Тўловни амалга оширишда ягона реквизитлардан фойдаланилади, бироқ ОКТМО қатори ҳар бир мигрант ўзи ишлаётган ҳудудга қараб тўлдириши шарт. Хато кўрсатилган код ёки нотўғри ҳудуд реквизитлари тўловнинг ўз вақтида етиб бормаслигига ва патентнинг бекор қилинишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, ҳар бир тўловдан олдин ҳудудий кодни қайта текшириб олиш тавсия этилади.

16.09.202610