2026-йил 1-сентабрдан еътиборан Москва шаҳри ва Москва вилоятида истиқомат қилаётган хорижий фуқаролар учун миграция ҳисобини расмийлаштиришда "Амина" мобил иловасидан фойдаланиш мажбурий тартибга айланади. Ушбу янги қоида 18 ёшга тўлган барча хорижликларга нисбатан татбиқ етилади.
Мазкур талаб ҳудуддаги ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар, шунингдек, меҳнат муҳожирларининг оила аъзоларига ҳам тегишли. Бундан ташқари, Россияга туристик ёки шахсий мақсадларда келиб, 90 календар кундан ортиқ муддат қолишни режалаштираётган чет ел фуқаролари ҳам ушбу иловани ўрнатишлари ва белгиланган тартиб-қоидалардан ўтишлари лозим бўлади. 18 ёшга тўлмаган шахслар учун ушбу мажбурият амал қилмайди.
"Амина" мобил иловаси автоматик тарзда ишлаш хусусиятига ега. Унинг асосий вазифаси фойдаланувчи рўйхатдан ўтган манзилни унинг ҳақиқий турган жойи билан солиштиришдан иборат. Мигрантлар илова орқали миграция ҳисоби билан боғлиқ жараёнларни амалга оширишлари кўзда тутилган.









