Владимир вилоятининг Ковров шаҳрида яшовчи фуқаро хорижликларни сохта рўйхатдан ўтказганликда айбдор деб топилди. Суд қарорига кўра, у 11 нафар хориж фуқаросини, жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ўз онасининг хонадонига ҳақ евазига сохта тарзда рўйхатдан ўтказган. Ушбу қилмиши учун у қатъий тартибли колонияда 2 йил-у 7 ой муддатга озодликдан маҳрум етилди.
Аниқланишича, айбланувчи ҳар бир хорижлик учун 1000 рубл миқдорида ҳақ олган. Бироқ, рўйхатдан ўтган шахсларнинг ҳеч бири ушбу манзилда яшамаган ва уларнинг аксарияти билан айбланувчининг ўзи ҳам таниш бўлмаган. Суд жараёнида унинг ҳаракатлари Россия Федерацияси қонунчилигига кўра «чет ел фуқаросини яшаш жойи бўйича сохта ҳисобга қўйиш» моддаси билан малакаланди.
Мигрантлар учун бундай «хизматлар»дан фойдаланиш жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Агар хорижлик фуқаро ҳақиқатда яшамайдиган манзилга рўйхатдан ўтган бўлса, бу маълумотлар текширувлар давомида аниқлангач, унинг яшаш учун рухсатномаси ёки бошқа ҳужжатлари бекор қилиниши, шунингдек, мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.









