SOS
Ҳужжатлар

Қалбаки ҳужжат учун 9 киши қамалди

Қалбаки ҳужжат учун 9 киши қамалди

Россия Тергов қўмитасининг Орёл вилояти бўйича бошқармаси хабарига кўра, тўққиз нафар хорижий давлат фуқароси қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш ва улардан фойдаланишда айбдор деб топилди. Суд жараёнида уларнинг жиноий ҳаракатлари тўлиқ исботланган.

Аниқланишича, жиноий гуруҳ аъзолари 2024-йил 1-октабрдан 2025-йил 16-январгача бўлган даврда Марказий Осиё республикаларидан бирининг 200 дан ортиқ қалбаки паспорти ва бошқа расмий ҳужжатларини тайёрлаган. Бунда сохта муҳрлар, штамплар ва бланкалардан фойдаланилган.

Ушбу ҳужжатлар нафақат сотилган, балки айбланувчилар томонидан Орёл шаҳридаги банк муассасаларида банк карталарини очиш мақсадида ҳам ишлатилган. Жиноят иши Россия ИИВ ва ФХХнинг Орёл вилояти бўйича бошқармалари томонидан тўпланган тезкор маълумотлар асосида қўзғатилган.

Суд ҳукмига кўра, айбланувчилар 3 йилдан 4 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум етилди. Улар жазони умумий тартибли колонияларда ўтайдилар.

17.08.20260