SOS
Ҳужжатлар

“Қизил карта”сиз “Амина” иловасидан рўйхатдан ўтиб бўлмайди!

“Қизил карта”сиз “Амина” иловасидан рўйхатдан ўтиб бўлмайди!

1-сентабрдан еътиборан Москва шаҳрига келаётган хорижлик фуқаролар учун миграция ҳисобига туриш тартибида янги қоида кучга кирди. Ендиликда шаҳарда бўлиб турган барча чет ел фуқаролари “Амина” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтишлари шарт.

Ушбу талаб нафақат меҳнат мигрантлари, балки 90 кундан ортиқ муддатга келган талабалар, қариндошларини кўриш учун ташриф буюрганлар ҳамда Россия фуқаролиги ёки яшаш гувоҳномасига (ВНЖ) ега шахсларнинг оила аъзоларига ҳам тааллуқлидир.

Иловада рўйхатдан ўтиш учун хорижлик фуқарога тегишли махсус “қизил карта” талаб етилади. Ушбу картани олиш учун Сахароводаги кўп тармоқли миграция марказига мурожаат қилиш лозим. Марказга ташриф буюришдан аввал унинг расмий сайти орқали онлайн навбат олиш тавсия етилади.

Еслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу тизим фақат меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахслар учун мажбурий бўлган бўлса, ендиликда у барча тоифадаги хорижликларга нисбатан татбиқ етилмоқда.

01.09.202612