Россия Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) манзил-маълумот хизматларини кўрсатиш тартибини янгилади. Унга кўра, ендиликда уй-жой мулкдорлари ўзларига тегишли квартира ёки уйда рўйхатдан ўтган барча шахслар, жумладан, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ҳуқуқига ега бўлади.
Ушбу янгилик 2026-йил 5-сентабрдан кучга киради. Ендиликда мулкдорлар ўз манзилларида миграция ҳисобига қўйилган чет елликлар ҳақида расмий маълумотни бепул тарзда талаб қилиб олишлари мумкин. Хизмат натижаси 10 иш кунигача бўлган муддатда тақдим етилади.
Мурожаатни “Госуслуги” портали орқали електрон шаклда юбориш ёки шахсан ИИВнинг миграция бўлинмаларига мурожаат қилиш орқали амалга ошириш мумкин. Таъкидлаш жоизки, мазкур хизмат кўп функсияли марказлар (МФЦ) орқали кўрсатилмайди.
Шунингдек, янги қоидаларга кўра, Россия фуқаролари учун шахс билан боғланиш мақсадида маълумот излаш функсияси ҳам йўлга қўйилди. Бироқ, бу функсия ҳозирча хорижий фуқароларга нисбатан татбиқ етилмайди.









