SOS
Ҳужжатлар

Россияда меҳнат мигрантлари учун патентлар сони 400 мингтага камайди

Россияда меҳнат мигрантлари учун патентлар сони 400 мингтага камайди

Россия Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) 2024-йилнинг январ-сентябр ойлари учун миграция статистикасини эълон қилди. Унга кўра, жорий йилнинг тўққиз ойи давомида хорижлик ишчиларга 1,5 миллионта меҳнат патенти берилган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 1,9 миллионта ҳужжатни ташкил этган эди.

Патент — Ўзбекистон ва Тожикистон каби визасиз тартибда кирувчи давлатлар фуқаролари учун Россияда ишлашнинг асосий ҳужжати ҳисобланади. Статистикага кўра, ушбу ҳужжатга бўлган талаб 400 мингтага қисқарган.

Шу билан бирга, визали тартибдаги давлатлар (Ҳиндистон, Хитой, Бангладеш, Индонезия ва бошқалар) фуқаролари учун иш рухсатномалари сони ошган. Хусусан, ўтган йилнинг шу даврида 177,4 мингта рухсатнома берилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 215,3 мингтани ташкил этди.

Мутахассислар ушбу ўзгаришларни иш берувчиларнинг кадрлар танлашдаги ёндашуви билан боғламоқда. Баъзи таҳлилчилар бизнес вакиллари ўзларига керакли малакали ишчиларни жалб қилишда визали тартибдаги давлатлар билан ишлашни афзал кўраётганини таъкидлашмоқда.

21.10.20260