SOS
Ҳужжатлар

Россияда меҳнат патенти олишни рад этишга сабаб бўлувчи 5 та ҳолат

Россияда меҳнат патенти олишни рад этишга сабаб бўлувчи 5 та ҳолат

Россия ИИВ хорижлик фуқароларга меҳнат патентини беришни рад этишга асос бўлувчи бир қатор ҳолатларни белгилаб қўйди. Унга кўра, агар тақдим этилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати ўтган бўлса ёки улар қалбакилаштирилган бўлса, ариза қаноатлантирилмайди. Шунингдек, ариза жараёнида ёлғон маълумотлар тақдим этиш ҳам патент олишга тўсқинлик қилади.

Мигрантларнинг ҳуқуқбузарликлар тарихи ҳам муҳим аҳамиятга эга. Агар чет эл фуқароси бир йил давомида Россияда бўлиш тартибини бузгани учун бир мартадан кўп маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, унга патент берилмайди. Бундан ташқари, ариза топширишдан олдинги 5 йил ичида Россиядан чиқариб юборилган (депортация қилинган) шахслар ҳам патент олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Агар патент бериш рад этилса, қайта мурожаат қилиш учун 1 йил кутиш талаб этилади. Агар фуқаро қабул қилинган қарор билан рози бўлмаса, у "Gosuslugi" портали орқали шикоят юбориши ёки ҳужжат топширган Россия ИИВ бўлинмасига шахсан мурожаат қилиши мумкин.

05.10.20265