SOS
Ҳужжатлар

Россияда мигрантлар даромадлари тўғрисидаги маълумотномани қандай олиш мумкин?

Россияда мигрантлар даромадлари тўғрисидаги маълумотномани қандай олиш мумкин?

Россияда фаолият юритаётган меҳнат мигрантларидан банк муассасалари, давлат органлари ва суд жараёнларида даромадлар тўғрисидаги маълумотнома ёки 3-НДФЛ шакли талаб қилинмоқда. Ушбу ҳужжат кредит олиш, ипотека расмийлаштириш, виза олиш, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳамда суд низоларида молиявий ҳолатни тасдиқлаш учун зарур ҳисобланади.

Даромадлар тўғрисидаги маълумотномани Россия Федерал солиқ хизматининг (ФНС) расмий сайти ёки «Госуслуги» портали орқали електрон шаклда олиш мумкин. Тизимда барча иш берувчилардан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда акс етади.

«Госуслуги» портали орқали охирги 3 йил учун, ФНС сайти орқали еса охирги 5 йил учун маълумотномаларни юклаб олиш имконияти мавжуд. Агар фуқаро бир йил давомида бир нечта ташкилотда ишлаган бўлса, ҳар бир иш берувчи бўйича алоҳида маълумотнома шакллантирилади.

Маълумотнома сўров юборилгандан сўнг қисқа вақт ичида тайёр бўлади. Фойдаланувчи ўзи учун керакли бўлган даврни (1 ойдан 5 йилгача) танлаши мумкин. Банклар одатда сўнгги бир неча ой ёки 2-3 йиллик даромадлар ҳақидаги ҳисоботни талаб қилишини инобатга олиш тавсия етилади.

24.08.20260