Россия Федерациясига кириб келган ҳар бир хорижий фуқаро, визали ёки визасиз тартибда келганидан қатъи назар, қонуний бўлиши учун миграция ҳисобига туриши шарт. Бу жараён қабул қилувчи томон (иш берувчи ёки уй егаси) орқали амалга оширилади ва хорижликнинг Россияда бўлиши тўғрисида Ички ишлар вазирлигини хабардор қилишни англатади.
Миграция ҳисобига туриш учун хорижий фуқаро Россияга кирганда миграция картасини олади. Қабул қилувчи томон еса белгиланган шаклдаги билдиришномани тўлдириб, уни ИИВ бўлими, почта бўлими, кўп функсияли марказлар (МФТ) ёки «Госуслуги» портали орқали тақдим етиши лозим. Ҳужжатлар расмийлаштирилгач, қабул қилувчи томон ИИВ муҳри босилган билдиришнома қисмини хорижий фуқарога топшириши керак.
Еслатиб ўтамиз, хорижий фуқаролар Россияда кирган вақтдан бошлаб 90 кунгача бўлишлари мумкин. Ушбу муддат тугагач, фуқаро ё қонуний асосларга кўра рўйхатдан ўтиш муддатини узайтириши, ёки мамлакатдан чиқиб кетиши шарт. Муддат тугагач чиқиб кетмаслик ёки рўйхатдан ўтиш қоидаларини бузиш қонуний жавобгарликка сабаб бўлади.
Қоидаларни бузганлик учун хорижий фуқароларга 2 000 дан 5 000 рублгача жарима солиниши, шунингдек, Россиядан маъмурий тартибда чиқариб юбориш ва киришга тақиқ қўйилиши мумкин. Қабул қилувчи томон учун ҳам жазо чоралари мавжуд: жисмоний шахслар учун 4 000 рублгача, юридик шахслар учун еса 1 миллион рублгача жарима ёки фаолиятни 90 кунгача тўхтатиб туриш жазоси белгиланган.









