SOS
Ҳужжатлар

Россияда миграция қоидалари ва жавобгарлик чоралари еслатилди

Россияда миграция қоидалари ва жавобгарлик чоралари еслатилди

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Орёл вилояти бўйича бошқармаси миграция соҳасидаги қоидаларга риоя қилиш юзасидан огоҳлантириш билан чиқди. Унга кўра, ноқонуний яшаш, сохта ҳисобга қўйиш ва рухсациз меҳнат фаолиятини амалга ошириш қонунбузарлик ҳисобланади.

Қонунчиликка мувофиқ, миграция қоидаларини бузганлик учун маъмурий (Россия Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.8–18.20-моддалари) ҳамда жиноий (Россия Жиноят кодексининг 322.1–322.3-моддалари) жавобгарлик белгиланган. Ушбу чоралар жарималар, Россия ҳудудидан чиқариб юбориш ёки озодликдан маҳрум қилишни ўз ичига олиши мумкин.

Чет ел фуқаролари фақат патент ёки ишлаш учун рухсатнома мавжуд бўлганда ва миграция ҳисобида турган тақдирдагина меҳнат қилиш ҳуқуқига ега. Шунингдек, ҳақиқатда яшаш нияти бўлмасдан туриб, сохта рўйхатдан ўтиш ёки ёлғон маълумотлар тақдим етиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Уй-жой егалари бўлган Россия фуқаролари хорижликларни қабул қилганда, уларнинг келгани ҳақида 7 кунлик муддат ичида ИИВ органларини хабардор қилиши шарт. Ушбу мажбуриятни бажармаслик ҳам қонуний жавобгарликка олиб келади.

Миграция қонунчилигининг бузилиши ёки шубҳали ҳолатлар ҳақида Орёл вилояти Тергов бошқармасининг 8 (4862) 73-29-75 ёки 8-920-815-65-55 ишонч телефонларига кечаю кундуз хабар бериш мумкин.

16.08.20261