Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Чеченистон Республикаси бўйича бошқармаси миграция қонунчилигига риоя қилиш муҳимлиги юзасидан баёнот берди. Унга кўра, чет ел фуқароларининг Россияга ноқонуний кириши, уларнинг мамлакатда ноқонуний бўлиши ёки транзит ўтишини ташкил етган шахслар Россия Жиноят кодексининг 322.1-моддасига биноан жиноий жавобгарликка тортилади.
Ушбу қилмиш учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Агар жиноят олдиндан тил бириктирган гуруҳ томонидан, мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда ёки жиноят содир етиш мақсадида амалга оширилса, жазо муддати етти йилгача узайиши, шунингдек, 500 минг рублгача жарима солиниши мумкин.
Шунингдек, хорижликларни амалда яшаш жойи билан таъминламасдан, фақат даромад олиш мақсадида турар жойга сохта рўйхатдан ўтказиш ҳолатлари ҳам қатъий назоратга олинган. Россия Жиноят кодексининг 322.2 ва 322.3-моддаларига мувофиқ, сохта рўйхатга олиш ёки ҳисобга қўйиш ҳаракатлари учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.









