SOS
Ҳужжатлар

Россияда ўқиётган талабалар учун расмий ишга жойлашиш тартиби ва талаблар

Россияда ўқиётган талабалар учун расмий ишга жойлашиш тартиби ва талаблар

Россияда кундузги таълим шаклида ўқиётган хорижлик талабалар эндиликда расман меҳнат фаолиятини юритишлари мумкин. Ишга жойлашиш жараёнида талабгорлардан бир қатор ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинади. Жумладан, паспорт, РВП (вақтинчалик яшаш рухсатномаси), РВПО (ўқиш учун вақтинчалик яшаш рухсатномаси) ёки ВНЖ (яшаш гувоҳномаси), меҳнат дафтарчаси, СНИЛС, таълим тўғрисидаги ҳужжатлар, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари, судланмаганлик ҳақидаги маълумотнома ҳамда тиббий суғурта полиси (ДМС) зарур ҳисобланади. Шунингдек, таълим муассасасидан талаба эканлигини тасдиқловчи маълумотнома ҳам тақдим этилиши шарт.

Иш берувчилар хорижлик талабаларни ишга қабул қилишда бир қанча муҳим жиҳатларга эътибор қаратишлари лозим. Хусусан, суғурта бадаллари ва даромад солиғи ставкаси ходимнинг фуқаролиги ҳамда унинг солиқ резиденти мақомига қараб белгиланади. Бундан ташқари, хорижлик талабаларни хизмат сафарларига юбориш қатъиян ман этилади.

Қонунчиликка кўра, талаба ўқишдан четлаштирилган тақдирда, у билан тузилган меҳнат шартномаси ҳам бекор қилиниши керак. Ушбу қоидаларга риоя қилмаслик иш берувчилар учун маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради. Шу сабабли, ишга жойлашишни режалаштираётган талабалар барча ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва иш берувчи билан тузиладиган шартнома шартларини олдиндан аниқлаштириб олишлари тавсия этилади.

05.10.20265