SOS
Ҳужжатлар

Россияда сохта рўйхатдан ўтиш: 11 мигрантни регистрация қилган шахсга 5 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда

Россияда сохта рўйхатдан ўтиш: 11 мигрантни регистрация қилган шахсга 5 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда

Воронеж вилояти полицияси матбуот хизмати хабарига кўра, 35 ёшли маҳаллий фуқаро жорий йилнинг май ойидан июль ойига қадар бўлган даврда 11 нафар хорижлик фуқарони ўзининг Глинка кўчасидаги хонадонига рўйхатдан ўтказган. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган текширувлар натижасида ушбу шахслар кўрсатилган манзилда ҳақиқатда яшамаганлиги аниқланди.

Миграция масалалари бўлими ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув жараёнида, хонадон эгаси мигрантларни моддий манфаат эвазига сохта рўйхатдан ўтказгани маълум бўлди. Қўлга олинган шахснинг сўзларига кўра, топилган маблағлар шахсий эҳтиёжлар учун сарфланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.3-моддаси (чет эл фуқароларини сохта ҳисобга қўйиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Амалдаги қонунчиликка кўра, бундай турдаги қонунбузарликлар учун айбдор шахсга 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкин.

14.10.20261