SOS
Ҳужжатлар

Россияга кираётган чет ел фуқаролари учун «Госуслуги РуИД» иловаси

Россияга кираётган чет ел фуқаролари учун «Госуслуги РуИД» иловаси

Россияга киришни режалаштираётган ёки айни вақтда мамлакат ҳудудида бўлиб турган чет ел фуқаролари учун «Госуслуги РуИД» (руИД) мобил иловаси ишлаб чиқилган. Ушбу илова хорижликларга бир қатор давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш имконини беради.

Илова ёрдамида фойдаланувчилар Россияга кириш учун ариза топширишлари мумкин. Ариза сафар мақсади, санаси, йўналиши ва ҳамроҳлик қилаётган болалар маълумотларини ўз ичига олади. Ҳужжатни чегарани кесиб ўтишдан камида 72 соат олдин юбориш талаб етилади. Фавқулодда ҳолатларда (яқин қариндошнинг вафоти ёки оғир касаллиги) ариза 4 соат олдин топширилиши мумкин, бироқ бунинг учун тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинади.

Шунингдек, илова орқали биометрик маълумотларни (юз сурати ва овоз ёзуви) топшириш, кириш тақиқларини текшириш ҳамда рақамли профил шакллантириш имконияти мавжуд. Профилда шахсий маълумотлар, визалар, меҳнат фаолияти ва бошқа ҳужжатлар жамланади. Чегарадан ўтгандан сўнг ва ҳисоб қайдномаси тасдиқлангач, фойдаланувчига ҚР-код тақдим етилади. Ушбу кодни ИИВ ходимларига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан бирга кўрсатиш мумкин.

Илова, шунингдек, Россия ҳудудида тиббий суғурта расмийлаштириш, ИИВ органларига ёзилиш ва маҳаллий мобил алоқа операторларидан СИМ-карта олиш каби хизматлардан фойдаланишни осонлаштиради. Дастурни Апп Сторе, Гоогле Плай, РуСторе ва АппГаллерй платформаларидан юклаб олиш мумкин. Еслатиб ўтамиз, Москва ва Москва вилоятида визасиз тартибда кирган чет ел фуқаролари учун «Амина» иловаси орқали миграция ҳисобига туриш мажбурияти ҳам амал қилади.

31.08.20263