SOS
Ҳужжатлар

Россияга киришда биометрик маълумот топшириш тартиби 2027-йил охиригача узайтирилди

Россияга киришда биометрик маълумот топшириш тартиби 2027-йил охиригача узайтирилди

Россия ҳукумати хорижлик фуқароларнинг биометрик маълумотларини тўплаш бўйича ўтказилаётган синов муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Унга кўра, ендиликда хорижликлар 2027-йилнинг 31-декабрига қадар Россия чегарасини кесиб ўтишда ушбу тартибдан ўтишлари шарт бўлади.

Аввалроқ ушбу синов жараёни 2026-йилнинг 30-июнига қадар давом етиши режалаштирилган еди. Янги ўзгаришлар чегарадаги назорат пунктларида хорижликларнинг бармоқ изларини олиш ва уларни суратга тушириш жараёнини ўз ичига олади.

Ушбу тартиб Россияга кириб келаётган барча хорижликларга тааллуқли бўлиб, чегарадан ўтиш жараёнида мазкур биометрик маълумотларни тақдим етиш мажбурий ҳисобланади. Мигрантлар сафар олдидан ушбу қоидаларга риоя қилишлари ва назорат пунктларида қўшимча вақт талаб етилиши мумкинлигини инобатга олишлари тавсия етилади.

31.08.20262