Россияда вақтинчалик яшаш рухсатномаси (РВП) ёки яшаш гувоҳномаси (ВНЖ)га ега бўлган хорижий фуқаролар учун тиббий кўрикдан ўтиш тартиби юзасидан саволлар юзага келмоқда. Россия ИИВ ушбу масала бўйича расмий тушунтириш берди.
Идора маълумотларига кўра, РВП ёки ВНЖ ҳужжатларига ега бўлган чет ел фуқаролари ҳар йили тиббий кўрикдан ўтишлари талаб етилмайди. Ушбу тартиб фақат ҳужжатларни расмийлаштириш ва топшириш жараёнида бир марта амалга оширилади.
Шу тариқа, юқоридаги рухсатномаларга ега мигрантлар ҳар йили қайта тиббий текширувдан ўтиш мажбуриятидан озод етилган. Ушбу қоида ҳужжатларнинг амал қилиш муддати давомида ўз кучида қолади.









