Россия ИИВнинг Красноярск шаҳри бўйича тергов бошқармаси ноқонуний миграцияни ташкил этиш бўйича жиноят ишларини тергов қилмоқда. Тергов маълумотларига кўра, 2025-йилнинг июлидан 2026-йилнинг июлигача бўлган даврда 6 нафар маҳаллий фуқаро хорижликларни қонунийлаштириш билан шуғулланган.
Жиноят гуруҳига хостел директори ва фирма таъсисчиси бошчилик қилган. Улар мигрантларни хостелга ҳақиқатда жойлаштирмасдан, вақтинча яшаш учун рухсатнома (РВП) олиш мақсадида сохта рўйхатга қўйишган. Шунингдек, гуруҳ таркибидаги бошқа шахслар патент олиш учун сохта меҳнат шартномаларини тайёрлаш ва воситачилик қилиш билан шуғулланган.
Ушбу хизматлар учун гумонланувчилар хорижлик фуқаролардан 8 мингдан 15 минг рублгача ҳақ олган. Ҳозирги вақтда ушбу шахсларга нисбатан камида 10 та жиноят эпизоди бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.1-моддаси бўйича қўзғатилган иш доирасида тергов давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сохта ҳужжатлар ёки қалбаки рўйхатдан ўтиш орқали олинган ҳужжатлар келгусида мигрантларнинг Россиядаги мақомига салбий таъсир кўрсатиши ва ҳуқуқий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.









