SOS
Ҳужжатлар

Tamaki mahsulotlarini xarid qilishda yangi hujjat talab etilishi mumkin

Tamaki mahsulotlarini xarid qilishda yangi hujjat talab etilishi mumkin

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги тамаки ва никотинли маҳсулотларни сотиб олишда ёшни тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхатига ўзгартириш киритишни режалаштирмоқда. Агар тегишли буйруқ лойиҳаси қабул қилинса, 2027-йил 1-сентябрдан бошлаб рўйхатга яна бир ҳужжат – фуқаролиги бўлмаган шахснинг вақтинчалик шахсини тасдиқловчи гувоҳномаси қўшилади.

Амалдаги қоидаларга кўра, харидор ўз ёшини тасдиқлаш учун хорижий фуқаро паспорти, яшаш учун рухсатнома (ВНЖ), вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП), қочқин гувоҳномаси ёки вақтинчалик бошпана берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалардан фойдаланиши мумкин. Шунингдек, рўйхатда Россия фуқаросининг паспорти, хорижий паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси, денгизчи паспорти, дипломатик ва хизмат паспортлари, ҳарбий хизматчи гувоҳномаси ёки ҳарбий билет ҳам мавжуд.

Жами 14 та ҳужжатни ўз ичига оладиган янгиланган рўйхатнинг мақсади – тамаки маҳсулотларини сотиб олишда ёш чекловларига риоя этилишини таъминлашдир. Ушбу ўзгаришлар фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ёшни тасдиқловчи алоҳида ҳужжат турини расмий рўйхатга киритишни назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тартиб кучга кирган тақдирда, савдо нуқталарида тамаки маҳсулотларини харид қилаётган шахслар юқорида санаб ўтилган ҳужжатлардан бирини тақдим этишлари талаб этилади.

30.10.20260