Россия ИИВнинг Тамбов тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текширувлар давомида хорижий фуқароларни ноқонуний рўйхатга олиш ҳолати аниқланди. Тергов маълумотларига кўра, Крутие Виселки қишлоғида яшовчи маҳаллий фуқаро ўз уйида хорижлик шахсларни сохта ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказган.
Аниқланишича, уй егаси 2025-йил январ ва ноябр ойларида хорижий фуқаролар ҳақида нотўғри маълумотлар тақдим етиб, уларни ўз яшаш манзилига уч марта ноқонуний равишда рўйхатга қўйган. Айбланувчи ўз айбига иқрор бўлган ва у билан боғлиқ суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.2-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Қонунчиликка кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун 500 минг рублгача жарима ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Тамбов вилояти ИИБ ҳудудда ноқонуний яшаётган хорижий фуқаролар ҳақида маълумот бериш учун 79-09-54 рақамли ишонч телефонлари туну кун фаолият юритаётганини еслатиб ўтди.









