SOS
Ҳужжатлар

Тула вилоятида меҳмонхона егалари учун миграция ҳисоби қоидалари кучайтирилди

Тула вилоятида меҳмонхона егалари учун миграция ҳисоби қоидалари кучайтирилди

Тула вилояти Ички ишлар бошқармасининг Миграция масалалари бошқармаси меҳмонхона, кемпинг, санаторий ва дам олиш масканлари егаларини огоҳлантирди. 2026-йил 21-июндан бошлаб хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг келиши ёки кетиши ҳақида ўз вақтида хабар бермаганлик учун жарималар миқдори сезиларли даражада ошади.

Янги тартибга кўра, жарималар кечикиш муддатига қараб белгиланади. Агар маълумот бир иш кунигача кечиктирилса, жарима миқдори 80 000 дан 100 000 рублгача, такрорий қоидабузарликда еса 160 000 дан 200 000 рублгача етиб белгиланган. Агар кечикиш бир иш кунидан ошиб кеца, жарима миқдори 400 000 дан 500 000 рублгача етиши мумкин.

Таъкидланишича, жавобгарлик ҳар бир хорижий фуқаро учун алоҳида ҳисобланади. Шунингдек, Россия фуқароларини рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш муддатларини бузганлик учун ҳам алоҳида жарималар кўзда тутилган. Бир суткагача бўлган кечикишлар учун огоҳлантириш ёки 20 000 дан 30 000 рублгача жарима, такрорий ҳолатларда еса 40 000 дан 60 000 рублгача жарима солиниши мумкин.

31.08.20261