Херсон вилоятидаги Россия ИИВнинг «Генический» бўлимига 51 ёшли Қирғизистон Республикаси фуқароси Россия Федерацияси паспортини олиш учун мурожаат қилди. Мазкур шахс 2025-йил бошида Россия Мудофаа вазирлиги билан махсус ҳарбий операцияда иштирок етиш бўйича шартнома имзолаган.
Фуқароликни олиш жараёни Россия Президентининг 2024-йил 4-январдаги 10-сонли фармонига мувофиқ амалга оширилди. Ушбу ҳужжат Россия Қуролли Кучлари билан ҳарбий хизмат шартномасини имзолаган хорижликлар ва уларнинг оила аъзоларига соддалаштирилган тартибда фуқаролик олиш имконини беради.
Ҳарбий хизматчи Херсон йўналишида жанговар вазифаларни бажараётгани сабабли, миграция бўлими ходимлари ҳужжатларни қисқа муддатда расмийлаштириб беришди. Россия Федерацияси фуқароси қасамёдини қабул қилган ҳарбий хизматчига паспорт топширилди.
Расмиятчиликлар якунлангач, ҳарбий хизматчи ҳужжатларни тезкорлик билан тайёрлаб берган ходимларга миннатдорлик билдириб, ўз ҳарбий қисмига қайтди.









