Россияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва паспортини алмаштирган фуқаролар ўзларининг амалдаги ҳужжатларига ўзгартириш киритишлари керак. Бу жараён мигрантнинг қонуний мақомини тасдиқловчи ҳужжатлар билан янги паспорт маълумотлари ўртасида мосликни таъминлаш учун муҳимдир.
Аввало, амалдаги патентга ега бўлган шахслар миграция марказига мурожаат қилиб, патент маълумотларини янгилашлари лозим. Бунинг учун паспорт, патентнинг ўзи, тўлов чеклари ҳамда янги паспортнинг нотариал тасдиқланган таржимаси талаб етилади. Ҳужжатлар 10 кун ичида қайта расмийлаштириб берилади.
Шунингдек, солиқ тўловчи идентификация рақами (ИНН) учун Солиқ хизмати бўлимига, суғурта гувоҳномаси (СНИЛС) учун еса Россия Ижтимоий фонди ёки “Мои документй” (МФС) марказларига мурожаат қилиш зарур. Ушбу идораларда “Госуслуги” тизимидаги маълумотлар ҳам янгиланади.
Бундан ташқари, тиббий суғурта (ДМС) компаниясига қўнғироқ қилиб, суғурта полисини янгилаш, банк ва мобил алоқа операторларига янги паспорт маълумотларини тақдим етиш керак. Иш берувчини ҳам хабардор қилиш шарт, чунки меҳнат шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритилиши талаб етилади.









