SOS
Жиноят

4 миллион рубл ўғирлаган 3 нафар мигрант қамоқ жазосига ҳукм қилинди

4 миллион рубл ўғирлаган 3 нафар мигрант қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Уссурийск туман суди 2025-йил март ойида содир этилган ўғрилик бўйича 3 нафар хорижлик фуқарога нисбатан ҳукм чиқарди. Тергов маълумотларига кўра, айбланувчилар омборхона қулфини бузиб кириб, ичида 4 миллион рублдан ортиқ маблағ бўлган сейфни ўғирлаб кетишган. Жиноятда қатнашган учинчи шахс эса уларни автомобилда кутиб турган.

Россия ИИВнинг Уссурийск шаҳри бўйича бўлими ходимлари тезкор қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчиларни қўлга олди. Тинтув жараёнида ўғирланган пулларнинг бир қисми топилган, қолган қисмини эса айбланувчилар сарфлаб улгурган. Иш Россия Жиноят кодексининг 158-моддаси 4-қисми «б» банди (ўта йирик миқдордаги ўғрилик) бўйича кўриб чиқилди.

Суд қарорига кўра, 20 ва 22 ёшли икки нафар судланувчи 3 йил 6 ойга, 20 ёшли учинчи шахс эса 3 йил 4 ойга озодликдан маҳрум этилди. Улар жазони умумий тартибли колонияда ўтайдилар. Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган.

Полиция маълумотига кўра, жазо муддати тугаганидан сўнг, ушбу шахсларнинг Россия ҳудудида бўлиши исталмаган деб топилади ва улар депортация қилинади. Қонунчиликка кўра, қонуний асослари тугаган хорижлик фуқаролар мамлакатдан мажбурий тартибда чиқариб юборилади.

16.11.20262