SOS
Жиноят

Астраханда гиёҳванд моддалар савдосига аралашган хорижлик фуқаро қўлга олинди

Астраханда гиёҳванд моддалар савдосига аралашган хорижлик фуқаро қўлга олинди

Астрахан шаҳри ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 1989-yilda туғилган хорижий давлат фуқароси қўлга олинди. У гиёҳвандлик воситаларини катта миқдорда ноқонуний сотишга уринишда гумон қилинмоқда.

Аниқланишича, гумонланувчи Астраханга таниши билан кўришиш учун келган. Таниши унга гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланишни таклиф қилган. Таклифга рози бўлган шахс курьер сифатида ишга киришган ва унга 22 000 рубль миқдорида ҳақ ваъда қилинган.

Полиция маълумотларига кўра, гумонланувчи 80 та ўрамдан иборат гиёҳванд моддалар партиясини топиб, улардан 41 тасини яширин жойларга (закладка) жойлаштирган. Қолган қисмини эса ўзи билан олиб юрган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари унинг жиноий ҳаракатларига чек қўйишди.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 228.1-моддаси 4-қисми «г» банди ва 30-моддаси 3-қисми (гиёҳвандлик воситаларини катта миқдорда ноқонуний сотишга уриниш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

27.10.20261