Россия Федерациясининг Иванова шаҳрида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланишда гумон қилинган 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ушбу шахс Россияга расман тирикчилик қилиш ва ишлаш мақсадида келган. Бироқ, ИИВнинг Наркотикларни назорат қилиш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган суриштирувлар натижасида унинг ноқонуний даромад топиш фаолияти фош этилди.
Қўлга олиниш вақтида гумонланувчидан жами 101 та ўрамда бўлган гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилган ва у жиноий жавобгарликка тортилмоқда. Полиция ходимлари мазкур жиноятнинг бошқа тафсилотларини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда.









