SOS
Жиноят

Москвада маст ҳолдаги жанжал оқибатида ўзбекистонлик фуқаро 8 йилга озодликдан маҳрум этилди

Москвада маст ҳолдаги жанжал оқибатида ўзбекистонлик фуқаро 8 йилга озодликдан маҳрум этилди

“Осторожно, новости” нашрининг хабар беришича, 2026-йилнинг апрел ойида Самарқанд вилоятида туғилган 48 ёшли Нурали К. махсус ҳарбий операция ҳудудида оғир жароҳат олиб, демобилизация қилинганидан сўнг Москва шаҳрига келган. Фуқаро Москвада мунтазам равишда алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиб, яшаш хонадонига турли шахсларни таклиф қилган. Апрел ойида у фуқаро Рустам Х. билан танишган. Биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиш жараёнида улар ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Ораларидан икки кун ўтиб, Нурали К. ва Рустам Х. савдо шохобчасида қайта учрашиб, Нурали К.нинг хонадонида каттароқ даврада учрашувни давом эттиришга келишишган.

Бироқ, спиртли ичимликлар таъсирида ўзаро низо қайтадан авж олган. Нурали К. ошхона пичоғини олиб, Рустам Х.га 39 маротаба тан жароҳати етказган. Мазкур жиноят устига хонадонда бўлган гувоҳлардан бири келиб қолган. Воқеа жойидаги бошқа шахслар хонадонни тарк этгач, Нурали К. ухлаб қолган ва кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Суд мажлисида судланувчи қотиллик жиноятини рад этиб, жабрланувчига ўзини ҳимоя қилиш мақсадида чекланган миқдорда зарба берганини даъво қилган. Суд Нурали К.нинг махсус ҳарбий операцияда иштирок этганини жазони енгиллаштирувчи ҳолат, алкоголга қарамлигини эса жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолади. Суд ҳукмига кўра, Нурали К. 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва ушбу қарор қонуний кучга кирди.

12.09.20261