Москва шаҳрида курьерлик хизматида ишловчи қизга нисбатан оғир жиноят содир этган шахс қўлга олинди. Россия Тергов қўмитасининг Москва шаҳри бўйича бош тергов бошқармаси маълумотларига кўра, ҳодиса Ярославль шоссеси ҳудудида юз берган.
Тергов жараёнида аниқланишича, 23 ёшли мигрант курьер қизга тажовуз қилган, унга тан жароҳати етказиб, бурнини синдирган ва жинсий зўравонлик содир этган. Жабрланувчи полицияга мурожаат қилганидан сўнг, гумонланувчи кузатув камералари ёрдамида тезкорлик билан аниқланиб, қўлга олинган.
Дастлабки сўроқ чоғида гумонланувчи маст ҳолатда бўлганини ва воқеани эслай олмаслигини билдирган, бироқ кейинчалик айбига иқрор бўлган. Ҳозирда унга нисбатан Россия Жиноят кодексининг “Зўрлаш” ва “Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари” моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу жиноят учун қонунчиликда 3 йилдан 6 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.









